Бухоро шаҳрида анъанавий “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали ўтказилади
Бухоро шаҳрида анъанавий “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали ўтказилади
“Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали мамлакатимиз ва хорижда ўз мухлисларига эга йирик воқеалардан бирига айланиб улгурди.
Бу йил мазкур анжуман 25-26 май кунлари ўтказилади.
Фестиваль Бухоро вилояти туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш,халқимизнинг бой моддий-маънавий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш,шунингдек, сайёҳлик,ҳунармандчилик ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади.
Бугун ташкилотчилар фестивални янада жозибали ва қизиқарли ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик ишларини амалга оширишмоқда.
Халқаро анжуманнинг очилиш маросими машҳур “Лаби ҳовуз” мажмуасида ташкил этилади.
Фестивальдастуридан зардўзлик, ипак гиламчилиги, бадиий ва миниатюра санъати, темирчилик, мисгарлик ва бошқа анъанавий соҳаларга ихтисослашган ҳунармандларнингмаҳорат дарслари, миллий ва спорт ўйинлар тақдимоти, тасвирий ва амалий санъат галереяси, ўзбек фильмлари намойиши, фольклорансамблларнинг чиқишлари ва бошқа қизиқарли воқеалар жой олган.
Мақом кечаси, модалар намойиши, “Палов сайли” миллий таомлар танлови каби тадбирларни бухороликлар ва шаҳар меҳмонлари ҳамиша орзиқиб кутади.
“Бухоро вилояти туристик ва инвестицион салоҳияти” мавзуидаги бизнес форумида мамлакатимиз ва хорижий давлатлар тадбиркорлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.
Миллий қадриятимиз - ўзбек кураши бўйича мусобақа ҳам катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.
“Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали “Арк” мажмуасида намойиш этиладиган катта концерт дастури билан якунланади.
“Дунё” АА