Туркиядан муносабат: “Менинг конституциям” шиори давлат ва халқ бирлигидаги мувозанатни ва мустаҳкам муносабатларни ифодалайди
АНҚАРА, 4 июль. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан Туркия эксперт-таҳлил доиралари вакиллари ўз фикр-мулоҳазалари билдирмоқда.
Меҳмет Сейфеттин Эрол, Aнқара Инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази (ANKASAM) директори:
– Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Янги Ўзбекистон инсонни марказга қўядиган, давлат ва халқ бирлигини янада мустаҳкамлайдиган конституциявий ислоҳотлар жараёнини ўтказмоқда.
Бу йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган конституциявий референдумда “Халқ конституцияси”нинг асл мақсади билан юзага келган, халқнинг таклифлари инобатга олинган ва катта сезгирлик билан баҳоланган “Менинг Конституциям” шиори ҳам шундай мақсадни кўзлайди.
Бу йил ўтказилиши режалаштирилган конституциявий референдумдаги “Менинг конституциям” шиори давлат ва халқ бирлигидаги мувозанатни ва мустаҳкам муносабатларни ифодалайди.
Бўлажак референдум, шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Янги Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи жараён бўлиб, у тизимда халқнинг янада фаолроқ иштирок этиши жиҳати билан олдинга чиқади.
Шавкат Мирзиёевнинг халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон халқининг конституциявий қўллаб-қувватланиши ҳам том маънода демократия ва мустаҳкам келажак барпо этишда муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, “Менинг конституциям” шиори аслида “Янги Ўзбекистон” руҳига мос келадиган янги ижтимоий шартномадаги халқнинг “Менинг давлатим” деган тушунчасига тенгдир.
Шу нуқтаи назардан, ўзининг тарихий амалиётидан ўз куч-қудратини ва қонунийлигини олган жараённинг давоми сифатида конституциявий референдум “Учинчи Ренессанс” руҳига мувофиқ кучли миллат ва кучли давлат қуриш жараёнида адолатни марказга олган кучли воқеа маъносида янада катта ва фарқли маъно ва аҳамият касб этади.